Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хутбада ҳасса ушлаш

08:01 / 05.02.2018 | Xurshid | 5148

Ассалому алайкум! Имомларимиз қўлларига узун калтакни ушлаб хутба қиладилар. Бу амал суннат дейишади. Ҳақиқатдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларида бирон бир калтакни ушлаб хутба қилганларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Ассалому алайкум! Жума ва ҳайит хутбаси вақтида хотиб минбарда нима учун ҳасса ушлаб туради? Жавоб: Бу Фатавои Татархонияда: “Имом қилич ёки асога суяниб хутба қилса жоиз. Лекин макруҳ”, дейилган. Фатавои Ҳиндийда: “Имом қилич ёки асога суяниб хутба қилиши макруҳдир. Хуласатул фатаво ва Муҳийтда ҳам шундай”, дейилган. Ҳанафий мазҳабида саҳиҳ қавлга кўра асога суяниш жоиз, макруҳ эмас. (Шарҳу сифрис саода). Раддул мухтор китобида: “Асо тутиш қоим туриш каби суннатдир” дейилган. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам (хутба қилаётганларида) асо ёки қиличга суяниб турдилар”, дейилган. Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ “Асога суяниш суннат. Лекин суннати муаккада эмас.  Суннати муаккада ёки зарурий деб билиш ҳамда асо тутмаганни маломат қилиш  макруҳдир. Омма жуманинг шартларидан деб ўйлаб қолмасликлари учун гоҳ гоҳ тарк қилиб туриш керак” деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat