Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва Рўза

09:30 / 13.07.2021 | Tuychi Eshboyev | 1073

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 17да, бу йил Рамазом ойида 7 кун рўза тутдим ва Рамазон ойидан Намоз ўқишни бошладим. Мен рўзани шу ёшдан бошлаб тутаверайми ёки 12 ёшдан бошлаб қолдирилган қазоларни ҳам тутишим керакмки? 2. Намоз ва рўза ўғил болага нечи ёшдан вожиб бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Аллоҳ таоло бирор бандасини яхши кўрса тавбани кўнглига солади. Аллоҳ ибодатда бардавом қилсин. Балоғат ёшига етгандан бери қолдирган намоз ва рамазон рўзаларини қазосини адо қилишингиз керак бўлади. Намозларни фақат фарзларини ва витрларни қазосини ўқийсиз. Рўзани эса қишнинг қисқа кунлари тутиб берсангиз ҳам бўлади. 

БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat