Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни яхшироқ танимоқчиман

09:10 / 13.07.2021 | An ordinary Girl | 2285

Ассалому алайкум! Мен 17 ёшдаман Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ тавфиқ бериб ибодатлар қиляпман лекин ибодатларим ҳудди рухсиз бўлаётгандей туйиляпти номозда ҳушу йўқ Қуръон ўқийман маносини чунмиман ҳозр араб тили граматикасини ўрганяпман тафсири ҳилол ўқияпман. Шайх хазратларининг иймон китобини ҳам ўқияпман лекин имоним суст ҳечам кучаймаяпти ва бир марузада эшитим ибодатларда ҳушу лаззат бўлиши учун Аллоҳни севиш керак экан. Аллоҳни севиш учун эса уни яхши таниш керек экан. Мен Аллоҳни 99 та исмини таржимасини ҳам ўқиб кўрдим лекин унча фойдаси бўлмади қайсидир китобда Аллоҳнинг ҳамма сифатлари яхшилаб чунтурилган қайси китобни ўқусам имоним кучаяди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тоат ибодатда бардавом бўлинг, доим таҳоратда юринг тилингиз зикр билан банд бўлсин, Аллоҳ сизга бу ҳолатни балки синов сифатида бергандир ёки ҳали иймон лаззатини тотиш вақтига етиб бормагандирсиз. Сабр билан давом этиб Аллоҳдан иймон лаззатини топишни сўраб дуо қилинг. Солиҳлар билан бирга бўлинг.
Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади:  

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 

31. «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт.
Аллоҳга муҳаббат, иймон қуруқ гаплар эмас. Одамлар орасида ўзининг иймони борлигини, Аллоҳга муҳаббати борлигини айтиши билан собит бўладиган нарса ҳам эмас. Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий иймон оғизда айтиладиган гап, виждоний ҳис-туйғу ёки баъзи расм-русумларни адо этишдан иборат иш эмас. Аслида у Аллоҳга ва Унинг Расулига тўлиқ бўйсунишдан иборатдир.
«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг...»
Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги ҳукм унинг Набий алайҳиссаломга эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Набий алайҳиссаломга тўғри эргашса, даъвоси тўғри. Эргашмаса, тўғри эмас. Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахт-саодат келтиради. Бу нарса оятда қуйидагича баён қилинмоқда:
«Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир».
Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми?! Бунинг устига, унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat