Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Саволим ножоиз бўлса олдиндан узур сўрайман.. Устоз кўп холларда хамкасбларимнинг баъзи гаплари жуда ғазабимни келтиради. Айнан Жумъа куни биринчи бўлиб тахорат оволишадиде, кейин хали тахорат олиб улурмаганларга, ёки хали ишини тугатиб улгурмаганларга нисбатан қуйидаги гапларни ишлатишади: «Сан якшанба куни чикасанми?» (яъни якшанба куни «Черков»га чикишни назарда тутган холда) савол беришади.. Бир икки марта жахлим чиқиб қўпол гапириб юбордим.. Нима қилсам шу холатдан қутилишим мумкин? Маслахат Беринг илтимос!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Албатта, уларнинг намозхон биродарларига нисбатан бундай гапларни айтишлари жуда ҳам оғирдир. Сиз ўшандай пайтда уларга бу каби гапларни айтиш гуноҳ эканини оҳисталик билан англатинг.