Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ илмларинггизни зиёда қилсин. Мен баъзи диний мавзуда юритадиган блоггерлар тўғрисида савол бермоқчи эдим. Ҳозирги кунда баъзи блогерларнинг жойлаётган материалларидан, материали остидаги туб ғояси гўёки бемазҳабликка чақираётгандек туйилади?. У блоггерлар обуначи сони 20.000 дан ортиқ. Бундай блогерлар ўзим билганим 5-6 киши. Баъзи қўйган видеоларида ҳам Самарқандийнинг дарсликларини қўйган. Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари у иснон бемазҳабликка чақиргани учун эшитмаслигимизни айтган эдилар. Адашмасам шу сайтда бор ўша жавоб. Бир марта бир блогердан мазҳаби тўғрисида сўрашганда ибн Таймиянинг сўзларини келтириб ўтган: "Менинг мазҳабим саҳобаларнинг мазҳабидир" мазмунидаги. Ҳозир Youtube да кўп дарсликлар кўриб, Аҳли сунна имомларини, Мотирудия Ашария эътиқод, ақийдаларини бироз бўлса ҳам ўргандим Аллоҳга ҳамд бўлсин. Дарсликларда сохта салафлар, ваҳобийлар, уларнинг келиб чиқиш тарихини ҳам бироз бўлса ўргандим. Улар Муҳаммад ибн Абдулваҳаб ёки ибн Таймияни ўзларига устоз билишар экан. У киши (ибн Абдулваҳаб) эса Буюк Биритания разведка одами бўлгани, асли Ваҳобий тушунча Саудия Арабистонидан келганини, Сауд қавмидан чиққанлигини, билдим (агар бу билганларим тўғри бўлса инша Аллаҳ). Мен ибн Таймиянинг ақийда томондан адашганини эшитгандим. Яъни Аллоҳни кечанинг 3 дан бирида тушади деганда, Одамлар қандай тушади деб сўрашса Ҳутба ўқиётган жойидан паска тушиб келиб мана шундай деб кўрсатган экан. Оятдаги "истава" сўзида ҳам аршда ўтиради мазмунида айтган экан астағфираллаҳ. Устозлар саволим чўзилди узр сўрайман. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим:Агар ибн Таймия (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) ақийдада адашган бўлса унинг сўзларини келтириб ўтиш жойизми? Бировдан шу(Аллоҳнинг тушиши, арши, қўли юзи, кўзлари, болдири) ақийдавий масалаларда "Бунга қандай қарайсиз" мазмунида сўраш мумкинми?Агар у (блоггер) ақийдавий масалада адашган бўлса уни кузатиб бориш, тинглаш, ўқиш жоизми? Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нақл қилишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!