Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташкилот раҳбари ёки ҳисобчиси ҳам ўртада фойда қилса

13:40 / 13.07.2021 | Muhammadaziz | 1068

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки масалан мен электрон савдода (биржада) маълум бир товарни етказиб бериш учун шартнома туздим (бу давлад пули ун), ва қабул қилувчи ташкилот раҳбари ёки ҳисобчиси товарни қаердан арзон олиш кераклигини билса мен пулини тўласам (ташкилот раҳбари ёки ҳисобчиси) ўртада у ҳам фойда қилса бу бизга ҳалол бўладими? Агар у (ташкилот раҳбари ёки ҳисобчиси) қилган фойдасини менга айтмай яширсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ташкилот раҳбари ёки ҳисобчиси ўзининг бевосита вазифаси бўлган ва шу учун маош оладиган бўлса, ўртада фойда қилиши ҳалол бўлмайди. Сиз ҳам унга бу масалада ёрдамчи бўлманг. Сизга айтмай яширса, сиз масъул эмассиз. Одатда бундай ишлар сизга ўхшаган етказиб берувчи ташкилотлар иштирокисиз амалга ошмайди. Шунинг учун тижоратингизни ҳалол бўлишига астойидил ҳаракат қилинг. Шубҳадан йироқ бўлинг. Яна бир мулоҳаза, "давлатнинг пули" дебсиз. Бизда давлатни пули деса эгаи йўқ пулга қилинган муомала бўлади. Аслида бу халқнинг пули. Аллоҳ асрасин бир кишининг ҳақини билиб, билмай ўзлаштириш билан омманинг ҳақини ўзлаштирида фарқ бор. "Давлатнинг пули"нинг ичида етим-есир, бева-бечора ва шулар кабиларнинг ҳаққлари ҳам бор. Буни эсдан чиқармаслик керак. Доим ўзгаларнинг ҳаққидан қўрқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat