Ассалому алайкум! Мен бозорда савдо қиламан. Дўконимиздаги шерикларимни товарларини сотиб, улар айтган пулни бериб, қолган фойдасини ўзимга олсам жоизми? Илмсизлигим учун узр сўрайман. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аслида ўзини мулки бўлмаган нарсани сотиш жоиз эмас. Агар қилмоқчи бўлсангиз бу суратда мол эгаларининг сотувчиси сифатида келишиб олишингиз, сотиб берганингиз учун хизмат ҳақини ҳам тайин қилиб олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!