Ассалому алайкум! Ҳаёлимга талоқ қилдим деган сўз келиб қолади ичимда айтилганга ўхшайди. Шундан талоқ тушиб қолмайдими? Бир кун шундан ҳолат бўлдики ҳаёлда талоқ қилдим деган сўзни ўтказаётиб тилим қимирлаб кетди лекин овозим ташқарига чиқмади Алҳамдулиллаҳ тилим қимирлади ҳолос, бари-бир қўрқябман шундан ҳам талоқ тушиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ташқарига чиқмаса зарари йўқ. Лекин эҳтиёт бўлинг. Шайтонни васвасаларига эргашиб ўзингизни қийнайсиз! Халқимизда “Чуқур атрофида кўп ўйнаган бола бир кун чуқурга тушади” деган мақол бор. Сиз Қуръон ёдлашни йўлга қўйинг ва доим хаёлингизда сураларни қайтариб юринг. Валлоҳу аълам!