Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Розиликни шартга боғлаш

09:54 / 20.12.2023 | M.A. | 799

Ассалому алайкум! Турмуш турганимга 3 йил бўлди. Бир фарзандим бор. Оила муққадлиги учун ҳам барча бошимдан ўтганларга сабр қилдим. Чунки ажри Аллоҳнинг ҳузуридалагини биламан. Аммо яқинда турмуш ўртоғим "Агар опамни рози қилмасанг мен сендан рози бўлмайман" деб шарт қўйди. Ваҳоланки қайнопам бироз ношукрроқ. Чунки унга ҳар қанча қилсак ҳам қилмагансизлар деб тураверади. Таъмагирлиги ҳам бор. Келин бўлсин менга у олиб бермадиз бу олиб бермадиз дейди баъзан. Мен ишламайман. Ҳатто ўзимнинг ҳаражатларимни ҳам эрим қолибг ота онам қилади. Иккиланиб қилдим. Эримга сўзингизни қайтиб олинг десам кўнмаяпти. Биламанки аёл киши эридан сўралади қиёматда. Энди нима қилишим керак. Эрим рози бўлмаслигини билганим учун ажрашайми? Ёки гапини қайтариб олишини кутайми? Илтимос ёрдам беринглар, Жуда қийналиб кетдим. Чунки эрим рози бўлмаса жаннатга киролмасам, эрим эса розилигини опасининг розилигига боғлаган бўлса. Энди нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр хотинига бундай шарт қўйишга ҳаққи йўқ. Опасини ўзи рози қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat