Ассалому алайкум! Бир телеграм каналда "Счастливая семья" китобини пдф шаклда каналга жойланганини кўрдим. Мен Ҳилол Нашрга тегишли китоблар фақатгина Ҳилол-э-боок орқали юклаб олинади деб ўйлар ва муаллифлик ҳуқуқи талаб этилишини билар эдим. Админга мурожаат қилганимда бу ҳаммаси қонуний, пдф вариантини айнан Ҳилол Нашр телеграм каналидан юклаб каналга жойлаганини айтди. Ҳилол нашрнинг расмий телеграм каналида эса мен пдф шаклини кўрмадим. Балки бирмунча муддат олдин пдф шаклда қўйилиб сўнгра ўчириб ташлангандир деб яхши гумон қилишга ва қуруқ тухмат қилмасликка ҳаракат қиляпман. Саволим шундайки ушбу китоб чиндан ҳам телеграм каналингизда пдф шакли тақдим этилганми ва юклаб бошқаларга улашиш жоизми? Шунчаки иккилантираётган жабҳа ушбу китоб ҳилол э-боок да 7.000 сўм турипти. Телеграмда бепул программада эса пуллик бўлишида моҳият кўрмадим ҳамда ўша админ нотўғри иш қилаяпти, бу сизларнинг ҳаққингизга ҳиёнат деган ҳаёлга келдим. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Pdf файллар нашриёт ва муаллиф рухсатисиз тайёрланиб тарқатилмоқда. Ҳилол нашр нашриёти китобларни Pdf ҳолида жойламаган. Бу ишларни тўхтатши ва Аллоҳдан қўрқишга чақириб қоламиз. Валлоҳу аълам!