Жубайр ибн Матъимнинг қули Ваҳший ҳикоя қилади:«Жубайр менга: «Муҳаммаднинг амакиси Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан», деди. Одамлар билан урушга чиқдим. Ҳабашистонлик бўлганим учун найза отишни яхши билар эдим. Отган найзам нишонга камдан-кам тегмай қолар эди. Уруш бошланиб, одамлар жангга кирганда, Ҳамзани пойлаб юриб, ахтариб топдим. Ҳамза паҳлавон туядек одамларни қилич билан шиларди. Унинг олдида ҳеч нарса туриш бера олмас эди. Мен уни ўлдиришга тайёрланиб, пойлаб, дарахт ва тошлар ортига беркиниб, унга яқинлаша бордим. Мендан олдин унга Сибоъ ибн Абдул Уззо яқинлашган эди. Ҳамза уни кўриши билан уриб, бошини учириб юборди. Мен найзамни силтаб-силкитиб, мўлжални аниқ олганимдан сўнг унга қараб отдим. Найза қорнидан кириб, оёғининг орасидан чиқди. Менга қараб интилган эди, кучи етмай йиқилди. Шу ҳолда ташлаб кетдим, аста жони чиқди. Сўнгра келиб найзамни чиқариб олиб, аскар жойига қайтдим. Бориб ўтирдим. Менга бошқа ишнинг ҳожати йўқ эди. Уни озод бўлиш учун ўлдирдим».Кейин Абу Суфённинг хотини Ҳинд бинти Утба келиб Ҳамзанинг қорнини ёриб, жигарини олиб, чайнади, чайнаб бўлмаганидан, туфлаб ташлади.