Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром бўлган алоқа

21:47 / 18.07.2021 | Xodjanazarova | 1939

Ассалому алайкум! Мен гуноҳини бўйнимга оламан дейиш бор нарсами? Мен беваман, никоҳсиз эркак мен билан алоқа қилсанг гуноҳини мен бўйнимга оламан дейиши қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни тайтишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Аллоҳ асрасин куфрга олиб бориши мумкин. Гуноҳини мен оламан дегани билан сизни масъулиятингиз унга ўтиб қолмайди. Алоқа қилсангиз зино бўлиб, қиёматда аламли азоб бўлади. Ундайлар шайтонни гапига киришади ва шайтонга қуллик қилишади. Уларни ҳоли қиёматда қуйидагича бўлади:

كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِّنكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ۝ فَكَانَ عَاقِبَتَهُمَا أَنَّهُمَا فِي النَّارِ خَالِدَيْنِ فِيهَا وَذَلِكَ جَزَاء الظَّالِمِينَ۝

16. Бу худди шайтон инсонга «Кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Мен сенга алоқадор эмасман, мен оламлар Робби – Аллоҳдан қўрқаман», – деди.
17. Бас, уларнинг оқибатлари бир – албатта, икковлари ҳам оловда бўлурлар, у ерда мангу қолувчидирлар. Ва бу золимларнинг жазосидир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан Ҳашр сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat