Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авто кредит

21:57 / 18.07.2021 | Javohir | 1539

Ассалому алайкум! Аброр Мухтор Али кредитга пул олса рибо булади лекин буюм олса булади деган еканлар. Буюм олса кредит емас лизинг булади узок вактга бергани учун устига фойда куйиб сотса булади, лекин пулни вахтида беролме кечиктирса устига кушиладиган фойиз рибо булади деган еканлар Яна бир домилла агар уша кечикканда устига минадиган фойиз 2 томон уртасидаги келишувида булса вахтида кечиктирмасдан пения тугдирмасдан тулаган такдирдахам рибога рози булганде булиб колади деган еканлар Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юусуф хазратимиз банкни аралаштирмасдан лизингга олган макул деган еканлар. Сизлархам банкни аралтирмаган макул деган екансизлар Саволим шуки банкдан машина олиб кечиктирмасдан кечикканда кушиладиган фойизни куштирмасдан аник вахтида тулашга кузи етса банкдан машина олса буладими Банк машинани завотдан сотиб олар екан узини мулки булгандан кегин узок муддат булгандан кегин кимматрокка сотар екан Яна базида аксия булиб колади 50% туланса колгани 0% га кридитга берар екан купчилик без фойиз берди рибо булмеди деб олишади. Шу без фоиз бергандахам шартномада тулов кечикса пения минади деган банти булади шу холатка кредитга машина олса буладими 2-савол: агар кредитга олишда иккиланиш булса истихора намоз укиб шунга караб юл тутса буладими Илтимос шу саволга тулик, тушунарли килиб жавоб беринглар хозир манда хамма домилла хархил гапирганлиги учун иккиланиш буляпти кимни гапи тўғрилигини кимни гапига амал килиш кераклигини билмаяпман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Пеня – фосид шарт бор шартнома шариатда дуруст эмас. Шунинг учун пеня шарти борлигининг ўзи уни ман қилинган шартномалар қатори қўшади. Кечиктирмай тўлаш шарти билан ҳам пеняли шартнома тузиш жоиз бўлмайди.
2). Истихора шариатда рухсат берилган ишларда қилинади. Истихоранинг маъноси ўша ишнинг яхшилигини сўраш дегани. Шариатда ман қилинган ишда хайр йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat