Ассалому алайкум! Яқин қариндошлар орасида аввал яхши шароитда яшаб, хашаматли уй, машина, чорва қилиб қўйган булсаю, хозирда бемор, ишсиз холда қолган, пулдан қийналаётган бўлса, закотни шуларга бериш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Закот хашаматли уй, машина, чорва қилиб қўйган одамнинг эмас фақир-мискинларнинг ҳаққидир. Нисоб миқдоридаги тилла-кумуши ёки нисоб миқдоридаги маблағи ёки аслий эҳтиёжидан ортиқча бўлган, қиймати нисоб миқдорига етадиган мол-мулки бўлса закот олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!