Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот 2019

21:55 / 03.05.2019 | Азизбек | 2501
Ассалому алайкум! Ўтган 2018 йил рамазон ойида закот беришда уч нарсани пулини қўшиб ҳисоблаган эдим. Булар: биринчиси, ўзим яшайдиган квартирадан ташқари яна битта квартирам бор. Уни ижарага берганман. Ўша квартирани сотиб, олинган нархини. Иккинчиси, мендан бир неча йилдан бери қарздор қариндошларим ва дўстларим бор. Ўша қарзларни ҳаммасини ва учинчиси, ўзим йиққан, яъни уйда турган пулимни қўшиб, натижада келиб чиққан пулни 40 га бўлиб, ўша пулни закот қилган эдим. Булардан ташқари ортиқча молим ҳам ва тижоратим ҳам йўқ. Бу йил ҳам шундай қилмоқчи бўлиб, закот бериш қонун-қоидалари билан қайта танишиб чиқиш учун уйдаги китобни очиб ўқидим. “Зикр аҳлидан сўранг” тўпламининг 2-қисмида ижарага берилган машинани нархидан эмас топилган даромаддан закот берилади дейилган экан ва бу мени ҳолатимда ҳам шундаймикин деб уйлантирди. 1. Закот беришда ижарага берилган уйларни сотиб олинган нархи ҳисобга олинадими ёки улардан олинган даромадми? 2. Ўтган йили укам ўзига уй олаётганида мен унга қарз бериб, “ярими мендан сенга ҳадя, қолган яримини эса пулинг бўлганда берарсан”, дегандим. Ўша қолган ярмидан кечиб юборсам закот ўрнига ўтадими? Лекин укам ўзига тўқ, яхши жойда ишлайди ва қарзини қайтара олади, яъни ҳақиқий муҳтожлардан эмас. 3. Мени ҳақиқий муҳтож қариндошларим, дўстларим ёки қўшниларим йўқ. Сизлар ҳақиқий ҳақдорларни топишга ёрдам бера оласизларми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Улардан олинган даромад.
2). Кечиш закот ўрнига ўтмайди. Закотини беришингиз шарт.
3). Бизни бошқа ишларимиз ҳам кўп. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat