Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк эмасми

20:37 / 18.07.2021 | Rustam | 1355

Ассалому алайкум! Интернет сайтларида бир нарсага кўзим тушиб қолди. Аниқроғи бир клип. У клипнинг номи "Тортишиш қонуни" ( Тҳе сесрет). Унда айтилишича инсон нима ҳақида кўп ўйласа шу нарсалар унинг хайитига тортилар экан. Кийин визуалузатсия ҳақида айтилган. Хуллас инсон ўз онги кучи ёрдамида яни, фикирлаши орқали хаётида бўладиган ҳидисаларни бошқариши мумкин экан. Саволим, шу нарсаларга ишониб ўша клипдаги кўрсатмаларни бажариш Аллоҳга ширк эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлайлик. Мусулмон одам ҳамма нарсани сабабларини қилиб, натижани Аллоҳга ҳавола қилиши керак. Мен ҳаётимни ўзим бошқараман деса, Аллоҳ асрасин, ширк бўлиб қолади. Ўзингизни у каби бўлмағур нарсалар билан алдаб юрманг. Ислоҳ қилишга уриниш бошқа, сиз айтган гап бошқа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat