Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми

19:27 / 18.07.2021 | Deleted Account (18+) | 1092

Ассалому алайкум! Қарз берган хақдор қарздорга бир неча сафар қўшимча муддат бериб турган бўлса, қарздор қарзини қайтариш вақтида олган миқдорига қўшимча бироз пул қўшиб берса рибо бўлиб қолмайдими? Қарздор ихтиёрий тарзда, миннатдорчилик учун бермоқчи, хақдор талаб қилмади, хабари ҳам йўқ, шу ҳолатда? Умуман, миннатдорчилик билдиришнинг жоиз йўллари бўлса, хабар берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунда икки томонни ҳам қарз бериб устамаси билан оладиган одати бўлмаслиги, қарз беришда келишиб олмасли ва бирор нарса қўшиб беришни умид қилмасдан қарз бериши керак бўлади. Шундай бўлса, қарзига бирор ҳадя қўшиб берса, қарзни чиройли адо қилган бўлади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, фойдани кўзлаб қарз бериш жоиз эмас. Лекин фойда шарт қилинмай ёки урфга кирмай, қарз олган одам қарзни чиройли адо қилиш маъносида олган қарзига ўз ихтиёри билан бирон нарса қўшимча қилса, бу яхшидир.

وعن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال: كان لي علي رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حق، فاعطاني و زادني 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мендан қарзлари бор эди. У зот менга ҳаққимни қайтариб, зиёда ҳам қилиб бердилар.
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat