ва рохматуллохи ва барокатух Ассаламу аълайкум Мухтарам Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари Сизни мусулмон халкимизга берётган илмингизни килаётган улкан амалларингизни Буюк Рахмон узи муносиб такдирласин.Мен узим ишлаётган депозитарий иш фаолияти хакида савол билан мурожаат килмокчи эдим. Кимматли вактингизни олсам одиндан минг бор узр.Бизнинг иш фаолиятимиз хакида билсангиз хам кунглим хотиржам булиши учун фаолиятимиз хакида кискача ижозатингиз билан гапириб утсам.Мен депозитарий ходимиман, бизни корхона асосан акциядорлик жамиятлар билан шартнома асосида иш юритади. Бизни асосий пул топиш манбаларимиз. И. Масалан акциядорлик жамиятлари накдсиз акция чикариб бизни депозитарийга беришади ва бизга акция келиб тушган кундан бошлаб акциядорлик жамиятларига саклаш хизмати ёзамиз хамда улар ушбу саклаш хизмати хакини узликсиз тулашлари керак булади.ИИ. Акциядорлик жамиятини (депо) хисоб ракамига акциялар тушган вактдан болшаб 1 йил давомида уни уз эгалари (яъни акцияни пулини тулаган акциядорларга) пулига яраша таркатиб, жойлаштириб юборилиши керак. Биз Акциядорлик жамият ва булгуси акциядор уртасидаги шартномани конунан расмийлаштириб берамиз ва белгиланган нархда хизмат хаки оламиз.ИИИ. Ва Фонд биржасидан келган акцияларни уз эгаларига жойлаштирамиз. Бундан хам хизмат хаки оламиз.Ва худду шуларга ухшаш бошка хизматлар хам борСавол:1. Биз хизмат курсатаётган акцядорлик жамиятларини орасида «Арок» заводи мавжуд, Мени кийнаётган масала ушбу заводга хам юкоридаги хизматларимиздан хак оламиз. Шу топаётган пулимизда харом йукми?2. Мен шу корхонани бир кичик ходими булиб ишлайман. Ва килган хизматимга яраша белгиланган хизмат хакки оламан, лекин Мени бу топаётган пулимда «Арок» заводининг хам кандайдир кисми борлигидан шубхаланиб колаяпман. Устоз Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари илтимос мени топаётган пулим шариатда халолми ёки харомми….? Саволларим ноурин ва хато булса узрлар сурайман. Илтимос Устоз озгина вактингизни ажратиб кискача кунглимизни хотиржам киладиган жавоб йулласангиз сизга ташаккур айтамиз. Олдиндан рахмат Аллох рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- «Ароқ» заводининг улуши борлиги ҳақидаги шубҳангиз тўғри. Ўша нарсадан четлашнинг чорасини кўришингиз керак. - Ароқ заводи ва унга ўхшаган шариат манъ қилган ишлардан тушган даромад ҳалол бўлмайди.