Ассалому алайкум! Мани дугонамни отаси корейц онаси рус милаттига мансуб. Дугонам ислом динини қабул қилган. Дугонамни ота онаси жуда қариб қолшган ота онасаини кўп бора даъват қилиб кўрди. Улар ота боболаримиз динидан қайтолмаймиз дейишаркан. Дугонам ота онам вафот этишса мен қандай йўл тутишим керак дейди. Мен уларни охирги манзилга кузатсам бўладими дейди. Уларни дафн маросимларини қилсам ширк ишларга шерик бўлиб қолмайманми, бу ишларни қилишим жоизми дейди.
– Ва алайкум ассалом! Чиройли йўллар билан даъват қилади, уларни қалбини исломга улфат қилиш ҳаракатида бўлади. Агар иймон келтирмасдан ўтса ота-онасининг динига мувофиқ кўмилади. Валлоҳу аълам!