Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жунуб

18:27 / 18.07.2021 | Doniyor Toirjonov | 1501

Ассалому алайкум! Мен бўйдоқман бир куни бомдод номозига турганимда жунуб бўлган эканман. Ўша пайт ғусл қилолмадим. Мен онам билан бир вақтда номоз ўқиганимиз учун уларга бу холатни айтишга уялиб ўзимни номоз ўқиганга ўхшатим. Яқинда ўқиб қолдим тахоратсиз номоз ўқиса кофир бўлади деб. Шунга ўзимдан хавотирдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг, ўша намозни қайтадан қазосини ўқинг. Модомики таҳоратсиз намоз ўқиса бўлаверади деб эътиқод қилмаган бўлсангиз, таҳоратсиз намоз ўқиганга ўхшатишингиз билан сиз кофир бўлиб қолмагансиз. Лекин шундай қилса бўлаверади дегани эмас. Энди билганингиздан кейин ҳам шундай қилсангиз иймонингизга путур етиб қолиши мумкин, Аллоҳ асрасин. Шунинг учун яна шундай ҳолат бўлса, уялмасдан ғусл қилмасдан намозга яқинлашманг. Бандасидан эмас, Аллоҳдан ҳаё қилинг, уялинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat