Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш ўртоқ танлашда қийналиш ва тухмат

20:10 / 19.07.2021 | kamilla Gimandinova | 11886

Ассалому алайкум! Аллоҳ инсонларга ёрдам бераётганингиздан ўзи рози бўлсин. Ёшим 22 да Алҳамдулиллаҳки 5 махал намоз ўқийман ва Аллоҳ қодир қилганича фарз ва суннат амалларини бажаришга харакат қилаяпман. Биламан тақдир Аллоҳ изнида ва барча бўладиган нарсалар Аллоҳ томонидан ёзиб қойилган ва озгармайди. Лекин нимагадир менда турмуш ўртоқ танлашда қийналаяпман келган совчиларни брортасини конглим хохламаяпти хатто таваккул қилиш учун хам азгина бўлсахам хохиш бўламяпти. Эшитгандим тақдир бўлса Аллоҳ ози осон қилади ва қалбга хохишни солиб қояди деб. Мен қачондир Аллоҳ қалбимга солади ва тақдирим келганида хохлаб қоламан деб қаттиқ ишончдаман лекин оиламдегилар ёшин котта бўлб қолаяпти дея хавотирда мени суқувга олишаверяпти. Маслахат беринглар нима қилай. Иккинчи саволим. Онам шу совчиларга ёқ деявергаимдан жахлда мени урушаверяптилар ва урушганларида сени намозин хижобинг сохта деб тухмат қилаверяптилар лекин мен риёдан қорқаман хаммаси Аллоҳ ризолиги учун. Бир кун Аллоҳ тақдиримни беради ва мен хохлаб қоламан десам Хадеб Аллоҳ деяверма бунчалик тақво қилма хам дедилар. Ва сен бир умир Аллоҳга нидо қилиб отиб кетасан Аллоҳ хам сендан харакат мендан барокат деган дедилар улар харакат деганда дунёвий харакатни назарда тутдилар. Мен инша Аллоҳ бир кун тақдиримни берганда хохлаб қоламан десам хадеб Аллоҳ Аллоҳ деб бундайин тақводор бўлма хам дедилар ахир Аллоҳдан озга ким бизга мададкор. Мен дуо ибодат қилиб харакат қилаяпман ахир оддий қул бўлсам қолмдан нима хам келарди барчаси Аллоҳ изида бўлса. Озлари намоз оқиямдилар биладилар лекин дунё гами билан бўлб оқимаяптилар. Озлари ибодатда бўлмай мени ибодатимини риё деб тухмат қилишлари ва бошқа гаплари тоғрими. Улар гуноҳкор бўлишларидан қорқаяпман. Мен Аллоҳ берган хар бир кунига розиман ва таваккулдаман лекин уйдагилар тазйиқи мени броз тушкунликка солаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диндори келса, ахлоқи сизни рози қилса турмушга чиқинг. Ҳадисларда жуфт танлашда динига эътибор қаратилиши айтиб ўтилган. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا، وَلِجَمَالِهَا، وَلِدِينِهَا فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл тўрт (нарсаси) учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аёл кишига уйланишдан олдин унинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша никоҳига рағбат қилинадиган аёлда бўлиши лозим бўлган яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ва оммавийси ҳақида сўз кетмоқда.
Агар ушбу тўрт сифат – мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам дину диёнатга қўшилиб, бир қизни музайян қилиб турса, албатта, яхши.
Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилса, улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларига яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам, диндорлик сифатига ета олмайди.
Чунки молдорлик вақтинча. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куёвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Диндорлик бўлмаган жойда молдорлик кўпгина ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап.
Ҳасаб сўзи обрў-эътибор, шараф, нуфуз деган маъноларни англатади.
Ҳасабу насаби яхши келин албатта, яхши. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо-момолар яхши ўтган бўлсалар, яхши, лекин улар уйларида қоладилар. Куёвникига фақат келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасаби ва насаби билан фахрланиб, куёвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин.
Жамол ҳам ўзича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчи. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига, фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиёр қилишга буюрмоқдалар. Диндорлик ҳақиқий ва бардавом яхши сифатдир. Келин диндор бўлса, куёвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади. Оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунёга келадиган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар.
Диндор келин ўз бурчи ва масъулиятларини шариат кўрсатмаси бўйича тўлиқ адо этиб яшайди.
Диндорлик ҳақиқий бойликдир!
Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!
Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир!
Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келинни танлашимиз лозим.

عَنْ أَبِي حَاتِمٍ الْمُزَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ  

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда
(фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди.
У зот «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга
(сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидланганлиги келиб чиқмоқда. дини ва хулқи рози бўладиган даражадаги киши томонидан бир одамнинг қизи келинликка сўраб келинса-ю, берилмаса, ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқдирилмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, «Агар у одам камбағал ёки рағбат қилинмайдиган бошқа сифатларга эга бўлса ҳам-а?» деган маънодаги саволни берганларида у зот олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва хулқи яхшилик нақадар улуғ сифат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Биз, мўмин-мусулмонлар куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта, тўғри йўл тутган бўламиз.
Энди келинликка номзод ҳам, куёвликка номзод ҳам суриштириб бўлинди. Сифатлари, дину диёнати, одоб-ахлоқи ва одамгарчилиги ўрганилди. Ана шу маълумотларга қараб, оила қуришга ният қилинади.
Мазкур сўраб-суриштириш орасида фотиҳа ушатилиб, тўй бошлаб юборилаверадими?
Келинликка ва куёвликка номзодлар бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими?
Ёки баъзи бирлар айтганидек, ёшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми?
Исломда юқорида сўралган иккала услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.
Бир-бирини кўрмасдан, оила қуриш яхши эмас. Буни қуйида келадиган ҳадиси шарифлардан ўрганамиз, иншааллоҳ. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ёқмай қолишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатиб, никоҳга бошқани олиб келиш хавфи ҳам бор. Бошқа одамнинг суратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф аввал бир-бирларини кўрганлари маъқул.
Лекин бу баъзи диндан бехабар ғайридинларнинг «Оила қурмоқчи бўлган ёшлар бир-икки йил синашиб, кейин никоҳдан ўтишлари керак», деган гапларини тасдиқлаш эмас. Бу Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарсадир. Балоғатга етган эр ва аёлнинг холи қолишлари ҳеч мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бегона эркак ва аёл холи қолсалар, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар.
Энг қизиғи, мазкур «синаш» даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилмоқда.
Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди. Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни ҳам бор қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига «фаришта» бўлиб кўринади. Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади. Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat