Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боғчада ишлаш

10:45 / 10.05.2018 | Ziyod | 2715
Ассалому алайкум! Мен боғчада ошпаз бўлиб ишлайман боғча болларни бир кунлик нормаси бор. Мисол учун уларга 10 литр сут бериш керак бўлса боллалар келмай қолади ва 8 литр берилади тайёргарлик эрталаб (7-00да бошланади боллалар 8-30 дан келади) нормадан кўп бериш мумкун эмас қолган сутни ахлатга тўкиб юбориш керак. Увол бўлмайдми, агарда қолган сутни олиб кетсам бировни хақи бўлмайдими? Сутни мисол қилиб келтирдим бу ерда шунга ўхшаш бошқа нарсалар хам бор. Жовоб учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ўша сут ва сут кабиларни уйга олиб кетишга ҳаққингиз йўқ. У келмаган болаларнинг ҳаққи бўлади. Улар ўша таомлар учун ҳақ тўлашади ва уларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Уни тўкиб юборишга ҳожат йўқ, музлатгичда тураверади. Оладиган бўлсангиз уларнин ота-оналаридан сўраб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat