Ассалому алайкум! Динимизда "Фолбиннинг фолига ишонмасанг ҳам унинг фолига қулоқ солма акс ҳолда 40 кунлик намозинг зое кетади" деган маънодаги гап бор. Ҳозирда ТВ ларда шундай кинолар қўйишяпдики сеҳргарлар, фолбинлар ва яна бало баттарлар. Айтингни шу киноларни кўрган мўминнинг ҳам намози нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Намози ҳеч нарса бўлмайди. Аммо уларни кўриб вақтини зое кетказган бўлади.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
(Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!