Ассалому алайкум Ҳурматли устоз. Бақара сурасининг 275-оятида рибохўрлар ҳақида гапирилиб, "Кимки рибога қайтса ана ўшалар дўзах эгаларидур.Улар унда абадий қолурлар" дейилган. Аммо бизни сунний ақидамиз бўйича бу дунёдан иймон билан ўтган одам рибохўрлик қилган бўлса ҳам дўзахда абадий қолмайди. Энди бу ояти каримадаги бу қисмини қандоқ тушунмоқ лозим?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ ажрингизни берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби оят ва ҳадислардаги «абадийлик» маъноси «узоқ вақт» деб тушунилади. Ана шунда аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабига мос бўлади. Араб тили қоидалари ҳам бу маънони кўтаради.