Ассалому алайкум! Қуръонда келган буйруқларни ҳаммаси фарзми?
– Ва алайкум ассалом! Қуръондаги ҳамма буйруқлар фарзни англатади. Фақат фарз эмаслигига қарина бўлса, ўша қаринага қараб бошқа ҳукмда бўлади. Фарздан бошқа мандуб, мубоҳ, мустаҳаб, таҳдид, тенглаштириш, дуо ва ожиз қолдириш каби маъноларни ҳам англатади. Валлоҳу аълам!