Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Бақара" сураси 36-оят

23:14 / 02.08.2016 | Sanjar | 3220

Ассалому алайкум! Оят мазмунини тушинишимда ёрдам беринг илтимос. “БАҚАРА” сураси. 36. Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: «Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир», дедик.
Ушбу сурадаги «Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб…» ёки айрим таржималарда «Бир-бирингизга душман бўлиб…» жумласи маъносини тушинтириб беринг илтимос. Жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! فَأَزَلَّهُمَا الشَّيْطَانُ عَنْهَا فَأَخْرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِ وَقُلْنَا اهْبِطُواْ بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ وَلَكُمْ فِي الأَرْضِ مُسْتَقَرٌّ وَمَتَاعٌ إِلَى حِينٍ۝ 36. Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир», – дедик. Шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавони қандай қилиб йўлдан оздиргани бошқа оятларда баён қилинган. Бу ерда суранинг умумий йўналишига қараб, фақат «шайтон уларни ундан тойдирди», адаштирди, деб қўйилмоқда. Оятнинг давомида: «ва бўлган нарсаларидан чиқарди», дейилмоқда. Бу жумла бизнинг тилимизда бир оз тўмтоқроқ чиқмоқда. Лекин Қуръони Карим матнида бу жумла ниҳоятда мўъжизакор жаранглайди. Баъзи таржимонлар уни «Жаннатдан чиқарди», деб таржима қилганлар. Лекин матндаги маъно айнан «икковлари бўлган нарсадан» сифатида келган. Бунда маънони умумий тарзда «Жаннатдан, неъматдан, ҳузур-ҳаловатдан чиқарди...» дея тушуниш мумкин. Шайтон васваса қилди, Одам аҳдини унутди, иғво қаршисида заифлашди, бўлар иш бўлди. Шунда илоҳий ҳукм чиқди: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар». Шундан буён инсон билан шайтон орасидаги душманлик бошланди ва бу душманлик қиёматгача давом этажак. Аллоҳ уларга ер юзини қароргоҳ қилиб берди ва бир муддат – то қиёматгача бунда қоладилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat