Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит боқиш

01:05 / 21.07.2021 | Azamat | 1206

Ассалому алайкум! Устоз мени бир одатим бор кўча-кўйда ташлаб кетилган ит, мушук болаларини (катта дайди итлар билан ишим йўқ) кўриб қолсам жим кетолмайман. Иложи бўлса уйга олиб келиб бироз боқиб эгаси чиққач тарқатиб юбораман. Ўзим ит боқмайман чунки итлар ҳақидаги ҳадисдан хабарим бор. Кўп ҳолларда кўчада ётган ит болаларини учратаман лекин уйга олиб келолмайман, ота-онам бу ишимни ёқтирмайдилар. Шунда ит болалари кўчада қолиб кетиб ўлиб қолса, кўра туриб ёрдам бермаганим учун мен гуноҳкор бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Сиз уларни олиб кетишга масъул эмассиз. Лекин оч қолган ёки сувсаган бўлса, ейдиган нарса ва сув бериб қўйсангиз савоб оласиз. Ҳадиси шарифда бу ҳақида шундай дейилган: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ بِطَرِيقٍ اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْعَطَشُ فَوَجَدَ بِئْرًا فَنَزَلَ فَشَرِبَ ثُمَّ خَرَجَ فَإِذَا كَلْبٌ يَلْهَثُ يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ فَقَالَ الرَّجُلُ: لَقَدْ بَلَغَ هَذَا الْكَلْبَ مِنَ الْعَطَشِ مِثْلُ الَّذِي كَانَ بَلَغَ مِنِّي فَنَزَلَ الْبِئْرَ فَمَلأَ خُفَّهُ مَاءً فَسَقَى الْكَلْبَ فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَإِنَّ لَنَا فِي الْبَهَائِمِ لأَجْرًا فَقَالَ: فِي كُلِّ ذَاتِ كَبِدٍ رَطْبَةٍ أَجْرٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда боратуриб қаттиқ чанқади. Бир қудуқ топиб, тушиб сув ичди. Сўнгра чиқиб қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, тупроқ емоқда. Ҳалиги одам бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди, деди-да, қудуққа тушиб махсисига сув тўлдириб чиқиб, итга тутди. Бас, Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.
«Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!» дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Исломда ҳар бир жонзотга яхшилик қилган инсон ажру савоб олиши қайта-қайта таъкидланган. Ит унча марғуб ҳайвонлардан эмас. Лекин сувсиз қолган итга сув тутган кишини Аллоҳ таоло тақдирлаши, унинг гуноҳларини кечириши катта маънони англатади.
Ҳозирги баъзибир одамлар каби аввало ҳайвонларни шафқатсиз равишда қириб бўлиб, кейин уларга меҳр кўрсатиш жамиятлари тузишга ўтишларидан ўн тўрт аср илгари Исломда ҳайвонларга қандоқ меҳр кўрсатиш намуналари воқеликда бўлганини кўриб турибмиз. Ҳар қандай ҳайвонга меҳр кўрсатиш мусулмон одамнинг бурчидир. Ўзига вақтинча соғиб ичиб туриш учун берилган ҳайвонни ардоқлаш лозим. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat