Ассалому алайкум! Мен сизларга биринчи мартта савол йўллаябман. Агар хато ва камчилик бўлса узр сўрайман. Мен беш вақт намоз ўқийман Алхамдулиллах. Мени тахоратим тез синади, бомдодга тахорат олиб келиб намозни бошлайман деганимча яна тахоратим синади. Мендан хаво кўп келади. Намозни бир йил олдин бошлагандим, илимсизлигим туфайли хаво чиқса хам аврат билан қўшиб тахорат олаверганман. Шу пайтгача беш вақт шундай тахорат олиб келганман. Энди яқинда ўргандим тахорат олишни хозир хаво чиқса хам, хожатда енгилини ушатсам хам тахоратни қўлдан бошлашни билиб олдим. Саволим шуки нима маслахат берасиз шариатда енгиллик борми тахорати турмайдиганларга?
– Ва алайкум ассалом! Албатта бор. Сиз таҳоратни бошлаб вақт кирган намозни фарзини адо қилгунингизгача (суннатларини чиқариб турасиз) таҳоратингиз кетиб қолаверса соҳиби узр ҳисобланасиз. Бундай одам ҳар намозга таҳорат олиб, таҳорати ўша узри билан кетса ҳам намозини ўқийверади. Сиз шуни текширинг. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг.