Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга рухсат сўраш керакми?

01:15 / 21.07.2021 | Sherzod | 1379

Ассалому алайкум! Мен мева-сабзавотлар дўконида ишлайман, ибодат вақти келганда дўконни ёпиб намозга кетаман, дўкон билан намозжой ораси 300 метрча. Дўконимиз бир магазинни таркибида. Бошлиқ айтяптики, ҳар намозга кетишингда магазин эгаларига айтиб кет деяпти, 5 вақт бўлса 5 вақт. Шундай қиладиган бўлсам, кунда 4-5 марта буларга ҳам малол келиб қолади. Шу қилаётган иши тўғрими ? Менга бу нарса ёқмаяпти, ҳар сафар сўраб юриш тўғримас, бу учун Аллоҳга ҳисоб бераман, сизга эмас деб роса тушунтирдим кибр қиляпсан дейди, фойдаси йўқ. Ҳар сафар рухсат сўраб кетишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ерда рухсат сўраш деган гап бўлмаяпти. Сиз иш жойингизни ташлаб кетяпганингизда дўкон эгаларини хабардор қилиб қўйинг дейиляпти. Бу талаб жуда тўғри талаб. Зеро дўкондорларнинг масъулияти нуқтаи назаридан уларни огоҳлантириб қўйишингиз, хайрга сабаб бўлади. Шунинг учун баҳслашмасдан, ишингизга масъулият билан ёндошинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat