Ассалому алайкум шайх ҳазратлари: бу саволни қайси бўлимда беришни ҳам билмадим. Талоққа оид деб шу бўлимда беравердим. Узр. бир вақтнинг ўзида бир талоқни ният қилиб (талоқсан, уч талоқсан) деб айтилганда адади бир мартага ҳисобланади деган раъйлар, ижтиҳодлар ҳам борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир талоқни ният қилиб уч талоқсан деб айтилганда уч талоқ тушади.