Ассалому алайкум! Биз греэн сард ютганмиз ва шу кунларда оилам билан америкага ёл олябмиз. Америкадан бўш уй топиш анча муаммо бўлябди. Бўш уй топилса ҳам анча қимматга тушиб кетябди. Ҳозир америкадан бир узбек ватандошимиз билан танишиб қолдик. У инсоннинг оиласи узбекистонда экан ўзининг америкада шаҳсий уйи бор экан. Уйи 3 этажлик 5та ётоқҳона 5 та ҳаммом туалет ва 2 та ошхонаси бор катта уй экан. Шу уйда уй эгаси бир ўзи турар экан. Шу инсон агар уй топа олмасангиз ўзингиз учун алоҳида уй топгунча келиб уйининг қайсидур бир ҳонасида яшаб туришингиз мумкун деб айтмоқда. Ва уй эгаси бир ойдан сўнг озбекистонга келиб бу ерда 2 ой туриб кейин оиласини олиб америкага қайтар экан. Айтиши бойича уй эгаси кундузи билан ишда кечаси уйда болар экан. Бизни иккита фарзандимиз бор биз аввалига аёлим билан бориб 2 3 ой ишлаб кейин фарзандларни олиб кетмоқчимиз. 1савол. бегона инсоннинг уйида оилам билан 1 ой яшаб турсам боладими шариатан жоиз боладими 1 ойдан сонг уй эгаси узбга қайтади ва уйда аёлим иккимиз қоламиз . 2савол. Ўзга юртда мен алоҳида ишда аёлим алоҳида ишда ишласак бўладими (фақат ўзбек аёллар ишлайдиган ва эркак киши йўқ жойларда бўлсагина руҳсат бераман) илтимос шу масалаларда атрофлича ўрганиб чиқиб жавоб берсаннгиз. Тезроқ кетмоқчи бўлаётганимизни сабаби визани ҳам амал қилиш муддати бор агар биз бу муддат ичида чиқиб кетолмасак висамизга куйиб қоламиз. Ва шу кунгача қилган барча ҳаражатларимизга куямиз.
– Ва алайкум ассалом! 1). Бир уйда икки оила яшаши, аёллар номаҳрамлар билан ёлғиз қолмаслиги, эҳтиёжсиз уларнинг кўзига кўриниб, кераксиз мулоқот қуриб фитнага солмаслиги, зинога олиб борувчи бирор ишни қилмасликлари шарти билан жоиз.
2). Аёл киши эридан алоҳида ерда ишлаши жоиз. Бунда ҳам номаҳрамлар билан ёлғиз қолмаслиги шарт қилинади. Валлоҳу аълам!