Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози хақида

10:04 / 11.07.2021 | Бекзод | 1180

Ассалому алайкум! Мен асли водийданман. Тошкентда ишлайман. (Катта ховлидан хали тўлиқ кўчиб кетмаганман. Кўчсам хам фақат шу қишлоқда участкага кўчаман. Шунингдек Тошкентда хам уй олишга харакат қилганман). Онамни кўргани 3-4 ойда 3-4 кунга бораман. Водийдан Тошкентга келиш ва кетиш вақтларида намозни қаср қилиб ўқишликни аниқ тушундим. 1. Бироқ Тошкентдан водийга ёки аксинча бўлганда, етиб борадиган манзилимга 90 км.дан озроқ қолганда, яни водий марказига борганимда, шунингдек туман марказига етиб борганимда (уйимиз чекка қишлоқда жойлашган) намозларни муқим ўқийманми ёки уйимизга етиб боргунимча қаср қилиб ўқийманми? 2. 3-4-кун қолган вақтларим давомида хам муқим сифатида ўқийманми? 3. 3-4 кун ичида вилоят худудидаги танишларимни кўриш учун чиққан даврларда хам намозларни қаср сифатида ўқийманми ёки муқим сифатидами? 4. Йўлга чиққанимда хали 90 км йўл юрмаган бўлсам, шу даврда муқим сифатида намоз ўқиладими ёки йўлга чиққаним учун қаср сифатида ўқиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Яшайдиган қишлоғингизга борганингиздан муқим ўқийсиз.
2). Қишлоқда ҳам уйингиз бўлса борганда муқим бўласиз тўлиқ ўқийсиз. Тошкенга 3-4 ойга келсангиз тошкенда ҳам муқим бўласиз. Фақат қишлоқ билан тошкент ўртасида мусофир бўласиз.
3). 3-4 ойга тошкенга келганингизда ёки уйингизга борганингизда ўша жойингиздан сафар масофасичалик жойга танишларинингизникига борсангиз қаср қиласиз.
4). Турган шаҳрингиз ёки қишлоғингиздан чиқишингиз билан намоз ўқисангиз қаср қиласиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat