Ассалому алайкум! Мен бир дўстимнинг номидан ёзяпман. Оиласида боқувчи ўзи яъни отаси раҳматли бўлган, оилада онаси, аёли ва вояга етмаган боласи бор, синглиси турмушга чиққан, синглисини турмуши моддий тарафдан қийналаяпти, оилавий шароити ночорроқ. Саволим шундан иборатки қурбон ҳайити яқинлашаётгани муносабати билан эҳсонлик қилиб(қўй сўймасдан) савобини ўтган отасига бағишласинми ёки моддий томонлама синглисига ёрдам берсинми? Имконияти фақат биттасини қилишга етади.
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик зиммасига вожиб бўлмаса синглисига ёрдам берсин. Ўзи қийналган бўлса эҳсон қилмасин. Валлоҳу аълам!