Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқни сўраб олгандим

04:22 / 22.07.2021 | ShahDilMar | 1658

Ассалому алайкум! Мени ҳам турмуш ўртоғимни ҳам диний билимимиз йўқ. Намоз ўқиб ҳижоб ўраб фарзларини бажаришни ниятидаман иншоАллоҳ. Лекин бир нарса мени қийнамоқда. Янги келинлигимда ёшлик қилиб ҳазил билибми эримга талоқ қилдим десайз кетаман деганман. У киши талоқ қилдим деди. Мен эса йўқ 3 талоқ қилдим деб айтинг деганман. У киши ўша гапни айтганлар, энди эса тавбадаман. Бесабаб талоқ сўраган аёл жаннатнинг ҳидини ҳам туёлмайди деган ҳадис сабаб. Яна эрим билан яшаб туриб зинокор деб ёзилмаётганмикин Аллоҳ ҳузурида. Бирга яшашимиз ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша “3 талоқ қилдим” деб айтинг деганингизда айтганида сизга уч талоқ тушиб, бирга яшашга ҳеч қандай йўл қолмаган. Бирга яшашингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat