Ассалому алайкум! Қайнонам ва уйимделар ўзаро тортишиб қолишди қайнам ноҳақлиги учун уйимга бошқа келмаслигин айтдим ва телфондан қора рўйҳатга номерин тиқиб қўйдим. Орадан бир ҳафта ўтмай учаскавой чақирди мани. Ман тинчликми дедим чиқиб қайнез кепти. Нима муаммо дедим қайнамга тинч яшагани қўясими дедим. Болами кўргани келдим деди. Болез яхши юрибди ҳатто тел қиберин дегани йўқ манга дедим. Кейин ҳотинимни чақирдим учаскаҳонага, опам билан чиқишди, кейин ўртада бироз тортишув жанжал бўлдида. Учаскавой сўради ҳотинимдан яшесими деди. Ҳотиним йўқ деди. Бўпти унда уйизга кеторин аез билан деди учаскавой. Манам уйга кириб кеттим, орадан 15 минут ўтмай ҳотиним тел қилдида душанба куни келаман яшеман деди. Ман эса яшасен ҳозир изинга қайтиб кел бўлмасам уйинга етиб боришин билан 3 талоқсан дедим. Ҳуллас ҳотиними уйига опкетишган қайтишига йўл қўймай. Энди ҳозир яшеман деяпти. Талоқ тушканми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғлаб қўйилса, ўша шарт топилиши билан талоқ тушади. Хотинингиз уйига етиб бориши билан сизларга уч талоқ тушган. Бирга яшашга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!