Ассалому алайкум! Фоизга пул берадигандан пул олганмиз 2 киши бўлиб, 6 ойдан буён қутула олмаябмиз. Хеч ишимиз юришмаябди, нима маслахат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Фоизга пул олганларингиз учун тавба қилинглар. Энди Аллоҳнинг ўзидан ёрдам сўраб, ҳалол иш ва йўлларини топиб тезроқ узинглар. Бу борада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Қарз ва унга боғлиқ маласалр” китобини олиб ўқинлар. Ўша китобда ҳаммаси батафсил баён қилинган. Валлоҳу аълам!