- Ва алайкум ассалом! Ўзгалар олдида баланд овозда кекириш тарки одоб ҳисобланади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис келган, санади эса саҳиҳ даражасига етмаган.
عن ابن عمر قال تجشأ رجل عند النبي صلى الله عليه وسلم فقال: كف عنا جشاءك فإن أكثرهم شبعا في الدنيا أطولهم جوعا يوم القيامة رواه الترمذي
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида кекирган эди, “Кекиришни бас қил. Инсонларнинг дунёда кўпроқ тўқ бўлувчиси охиратда узоқ оч қолувчиси бўлади” дедилар. Термизий ривояти.
Кекирган одам ҳам ичидан нохуш ҳаво келмаслиги учун оғзини беркитиб олиши керак. Кекирган одамни худди ҳаром иш қилган одамдек жеркиб ташлаш яхши эмас. Чунки фуқаҳолар : “Ножоиз ишни инкор қилиш ҳам гоҳида ножоиз бўлиб қолади” деганлар. Бундан мурод, инкор қилиш инкор қилинадиган иш даражасида бўлиши керак. Ундан ошириб юборса зулм қилиб қўйган бўлади. Валлоҳу аълам!