Ассалому алайкум! Телеграм каналиларда бир саволга жавобиларни кўриб, иккиланиб қолдим. Рухсора Розиқова деган инсон савол берган эканлар, саволлари шуки: Мени бир дона синглим бор бир куни эри ичиб келиб жанжал қилипти ва куёв бола онасига “жавобини бердим 3 талоқ қўйдим” дебти. Бу гапни синглим эшитиб турган экан кейин уйга келди. Уларни яна бирга яшашига йўл борми? Жавоб: Йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
Мени саволим шундан иборатки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни "Бахтиёр оила" китобларида, агар эр хотинига уч талоқ тушса, улар бирга яшолмайди лекин хотин бошқа эркак билан нигоҳдан ўтиб ва кейин у билан ажрашса, эски эри билан яна яшай олади дегандилар адашмасам. Юқордида йўл йўқ дедилар. Иккиланиб қолдим, китобда нотўғри ёзилганми ёки ман нотўғри тушунганмиман ҳайронман. Қайси жавоб тўғрироқ? Йўл борми ёки йўл ёқми?
– Ва алайкум ассалом! Икки жавоб ҳам тўғри. “Бахтиёр оила”да берилган масала бу ҳалола масаласи. Ҳамияти ва ғайрати бор эркак ҳалолага тоқат қилмайди. Агар биз ҳам ҳаммага ҳалолани айтаверадиган бўлсак одамлар хотинига талоқ қўйиб бошқага "қўшиб бериш"ни одат қилишади. Валлоҳу аълам!