Ассаламу алайкум! Бир киши(аҳли илмлардан) айтиб қолди қурбонликнинг 3-куни бозордан жонлиқ олиб сўйса қурбонлик қилиш бўйнидан соқит бўларкану, лекин гўштини ўзи емай бутунлигича садақа қилиб юборар экан. Шу гап қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Қачон олиб сўйишнинг фарқи йўқ, муҳими ҳайитнинг биринчи куни ҳайит намозидан сўнг то учинчи ҳайит куни қуёш ботишидан олдинроқгача сўйса бўлди. Ўзи ҳам ейди, хоҳласа бошқаларга ҳам тарқатади. Агар ўша кунларда сўя олмаса қурбонликка кеч қолгани учун ўртача бир қўйни пулини садақа қилиб юборади. Валлоҳу аълам!