Ассалому алайкум! Чет элдаман. Бир нечта сайтларингизни доимий кузатиб юраман. Сартарошман. Баъзан мижозлар халақит берадиган узун қошларини кесишимни исташади. Табийки ҳақ олмайман, лекин кесишдан олдин ҳаром деб айтаман гуноҳи мени бўйнимда қолмасин деб. Шу пул менга ҳаромми?
2. Ҳаром нарсани ўғирлаш ҳаромми? Яъни мен ҳалол ҳолда ишлатишни ният қилсам, аммо нарса эгаси ҳаром ният билан олган ва амалга ошираяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Барибир гуноҳ ишга ёрдам берманг.