Ассалому алайкум! Менда кичик бизнес бор. Бунга сармоядор топиб пул киритмоқчиман. Келишув асосидаги муддат тугагандан кейн сотлмай қолган буюмларни сармоядор розилиги билан сотсам бўладими? 3 ой давомиди ҳар ой 1 млн сўмдан сармоя киритишини келишмоқчиман, яъни сармоядор 3 ой давомиди 1 млндан жами 3 млн киритади, бизнесдан тушган улиш 3 ой давомиди ҳар ой 50 % дан сармояодрга тўланади. Шу қилмоқчи бўлган ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сармоя эвазига олинган товарларнинг барчаси сотилиб пул шаклига келтирилмагунича фойдани тақсимлаш жоиз эмас. Унгача олиб турилган пул қарз ҳисобланади. Бошқа жиҳатлари дуруст. Валлоҳу аълам!