Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридин инсон ўлса...

15:30 / 26.07.2021 | Islomjon | 1535

Ассалому алайкум! Мен катта бир (ишлаб чиқариш) давлат ташкилотида ишлайман. Ишхонамизда хар ҳил дин вакиллари ишлайди. Агар ўлим бўлиб қолса, бир цехимиз шу каби холатлар учун тобут ва хоч (гроб и крест) ясаб беради. Бир куни христиан динига мансуб ҳамкасбимизнинг эри ўлиб қолди. Менга бошлиғим бир хизмат хати ёзилган қоғоз берди. У хатда "ҳамкасбимизнинг эри ўлганлиги учун тобут ва хоч ясаб беришингизни сўрайман" маъносида ёзилган эди. Менга шу хатни ўша цехга олиб бориб бериш буюрилди. Мен жудаям иккиландим. Крест бўлгани учун бизга бу иш мумкин бўлмасачи деб ўйладим. Дарров "шуни илмини билади" деб ўйлаган одамлардан сўраб кўрдим. Улар "иложини топсез аралашмаган яхши, лекин иложи бўмаса, мажбур бўсез шуни қисез зарари йўқ" қабилида жавоб беришди. Нима қилишимни билмай, мажбур олиб бориб бердим. Саволим шуки, шу ишда мен воситачи бўлганим учун гунохкор бўлмадимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғайридинларни ўз динига мувофиқ кўмиладида. Қоғозни олиб бориб берганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat