Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировга ёмонлик қилмай халол юриш 5 махал намоздан афзалми

18:01 / 28.07.2021 | Шухрат | 1533

Ассалому алайкум! Бир дўстим билан бир масалада доим бахслашамиз, дўстим айтадики халол тўғри инсон бўлиб юрсанг бировни хақини емасанг бировга ёмонлик қилмасанг асосийси шу дейди. Аллоҳ учун 5 махал намоз ўқиганданда савоби устун одамни шу амаллари дейди. Мен эса намоз ўқимаган гунохкор одам қанчалик халол тўғри бўмасин намоз ўқимагани учун охиратда жавоб беради дейман, лекин у қўшилмайди гапимга ва фақат жума намозларига боради. Шу борада нима дса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтар экансиз. Намозни Аллоҳ фарз қилган, бир одам 10 аср тинмай яхшилик қилиб қалби пок бўлса ҳам фарз намозини бир кичик амалини ҳам ўрнини босолмайди. Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор.  Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. Аллоҳ таоло "Мааъуун" сурасида марҳамат қилади:   

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝ 

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat