Ассалому алайкум! Сайтларизда бир саволди ўқиб қолдим унда Аллоҳни сўкан одам дўзах тубдан жой олади деган эканлар шайх ҳазратлари. Шу тўғрми? Умуман тавбага йўл йўқми, тавба қилса кечрмайдми?
– Ва алайкум ассалом! Тавбасига қаралади. Тавба қанча самимий бўлиб ва унда собит турса кечирилишини умид қилинади. Аллоҳ таоло каломида тавба қилганларни кечиришини ваъда қилган. Валлоҳу аълам!