Ассалому алайкум! Агар бир қиз шарий никоҳ вақтида чин кўнглидан истамаган ҳолда яни ичида йўқ деб сиртида мажбурлигидан ҳа деб розилик берса у йигитнинг никоҳига ўтган ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шартлари топилган бўлса, ўтган ҳисобланади. Чунки никоҳда айтилган гап асос бўлади. Шу каби талоқда ҳам. Агар ичида истамаса никоҳ вақтида айтиш керак. Сўралишидан мақсад ҳам аслида шу. Валлоҳу аълам!