Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик масаласи

16:03 / 29.07.2021 | Doniyorbek Kambarov | 1130

Ассалому алайкум! Устозлар бу йил рамазонда 2000$ пулим бор эди шу пулни 40 дан 1 ни хисоблаб закот берган эдим. Аслида сўмда нисобга етмаган экан. Лекин қурбонлик қилмадим. Менга қурбон хайитигача яна 500$ пул тушди шунда жами 2500$ пул бўлди. Саволим менга қурбонлик вожиб бўлганмиди? Бўлган бўлса мен қурбонлик қилмадим қандай йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга Қурбонлик вожиб бўлган бўлиши керак. Чунки қурбонликни нисобида закотникидан фарқли ўлароқ ишлатилмай турган мулклардан ҳам чиқарилади. Сиз аниқлаштириб олинг, агар сизга вожиб бўлган бўлсаю, қилмаган бўлсангиз, тавба қилиб, ўртача битта қўйнинг қийматини фақирларга садақа қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat