Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сизга мададкор бўлсин, қилаётган фойдали амалларингизни ажрини берсин.Қуйидаги ҳадисни икки хил кўринишига дуч келиб қолдим:Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молга ҳирс қўйиш ва мусулмон кишининг динига ҳасад қилиш қўрадаги қўйлар томон қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмонроқдир», дедилар».Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кишининг мол ва шуҳратга бўлган ҳирси унинг дини учун қўйлар ичига қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмондир», дедилар».Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.Қайси бирини олсак афзал? Балки иккови ҳам бир маънода келгандур? Агар ноўрин савол бераётган бўлсам узр.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.