- Ва алайкум ассалом! Бузилмаган. Бундай вақтда имомдан узоқ тарафдагилар имом тарафига жилиб, сафни тўлдириб олишлари керак. Сафни тўлдириш учун ёнга юрилганда намоз бузилмайди. Аксинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жипслашинглар” деган кўрсатмаларига амал қилинган бўлади. Валлоҳу аълам!