Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари қуйидаги савол ила мурожаат этишга рухсат берсангиз:2008 йил аммамларни муборак ҳаж сафарига навбатлари келиб, кетадиган бўлиб қолдилар ва шу пайтларда раҳматли умр йўлдошлари ҳаёт эдилар. Ҳаж сафарига кетишларидан 85 кун олдин умр йўлдошлари қазо қилдилар. Шунда аммамлар иддани тўлиқ тутмасдан ҳаж сафарига борса бўладими деб 1-2та илмли одамлардан сўраганларида улар Аллоҳнинг ўзи сизни байтига чақиряпти борсангиз бўлади дейишибди. Ҳаж сафарига бориб келганларидан кейин эса бошқа бир одам ҳажга бормасдан идда тутишингиз керак эди дебди.Менинг саволим шуки, идда тутмасдан туриб ҳажга борса бўладими агар бўлмаса, каффороти учун нима қилиш керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.