Ассалому алайкум! Мен ҳали турмушга чиқмаганман лекин унаштирилганман. Унаштирилган инсоним билан икки маротаба урушиб қолдик, шунда бўлажак турмуш ўртоғим сени "талоқ" қилдим деди икки маротаба. Илтимос менга талоқ тушдими энди нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳгача сизларнинг мулоқотингиз бир-бирингизни кўришингиз билан чегараланган ҳисобланади. Заруратсиз гаплашишингиз ҳаром ҳисобланади. Никоҳланмаган одам минг марта талоқсан деса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!